Кириш Регистрация

Нагельсманн Мусиаланинг Жаҳон чемпионатида ўйнашга тайёр бўлиши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн "Бавария" ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала Жаҳон чемпионати бошланишига қадар аъло даражадаги спорт формасида бўлишига қанчалик ишониши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Мен катта умид боғлаяпман. Лекин унга босим ўтказишни истамайман. Унинг ўзи ўзига катта босим ўтказади, бу нормал ҳолат. Агар у тикланиб, Жаҳон чемпионатида ўйнай олса, барчамиз жуда хурсанд бўлардик. У шуни биладики, агар яхши формада бўлса, дунёдаги жуда кам сонли мураббийларгина усиз иш тута олиши мумкин", — деди Нагельсманн матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг июль ойида Мусиала Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасидаги "ПСЖ"га қарши ўйинда кичик болдир суяги синиши ва пайлар шикастланиши жароҳатини олган эди. Жамал операцияни бошдан кечирди ва майдонга фақат шу йилнинг бошида қайтди.

Киритилди: 21:49, 31.03.2026.
Ўқилди: 342 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик