Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Кукурелья Салоҳнинг "Ливерпуль"дан кетишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ва Испания терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья Муҳаммад Салоҳнинг яқин орада «Ливерпуль»ни тарк этиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўтган ҳафтада мисрлик ҳужумчи жорий мавсум якунланганидан сўнг «қизиллар» сафини тарк этиши маълум бўлган эди.

«Салоҳ — чиндан ҳам ажойиб футболчи. Мен учун унга қарши ўйнаш доимо жиддий чақириқ бўлиб келган. У «Ливерпуль» ва бутун Премьер-лиганинг афсонасидир. Бу ўзига хос ўйинчи, шу сабабли кўпчилик уни соғиниб қолади. Умид қиламанки, фаолиятининг кейинги босқичи ҳам муваффақиятли кечади», — дея Кукурельянинг сўзларини Anything Liverpool нашри келтирмоқда.

Муҳаммад Салоҳ 2017 йилнинг ёзидан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 08:28, 01.04.2026.
Ўқилди: 434 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик