Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Рэшфордга "Ман Юнайтед"да ҳам жой йўқ, сабаби...

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Маркус Рэшфорд катта эҳтимол билан шу ёзда «Манчестер Юнайтед»ни бутунлай тарк этади.

Mundo Deportivo нашри берган маълумотларга кўра, ҳаттоки каталонияликлар сафида ижара асосида тўп сураётган инглиз футболчисини «Барселона» сотиб олиш ҳуқуқини фаоллаштирмаган тақдирда ҳам, «қизил иблислар» уни жамоада олиб қолмоқчи эмас. Бунинг асосий сабаби — ҳужумчининг амалдаги шартномаси «Манчестер Юнайтед»да жорий этилган янги иш ҳақи тизимига тўғри келмаслигидир.

Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорд жорий мавсум якунига қадар ижара асосида «Барселона»га ўтган эди. «Кўк-анорранглилар»да футболчини 30 миллион евро эвазига сотиб олиш имконияти мавжуд. Жорий мавсумда инглиз футболчиси каталонияликлар сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:45, 01.04.2026.
Ўқилди: 1885 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик