Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

Скалонидан қатъий огоҳлантириш: «Терма жамоада ҳеч кимга жой кафолатланмаган»

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ўз шогирдларининг бўшашишига асло йўл қўймаслигини маълум қилди.

«Альбиселесте» ўртоқлик учрашувида Замбия терма жамоасини мағлубиятга учратди (5:0). Баҳс якунлангач, амалдаги жаҳон чемпионлари устози тўғри руҳий тайёргарлик нақадар муҳимлигини эслатиб ўтди.

«Бизга жуда кўп нарса берган футболчилар бор, аммо улар шу руҳда давом этишлари керак. Терма жамоада ўйнаш учун юз фоиз тайёр бўлиш талаб этилади. Бу ерда бўшашишга ва таркибдан жой кафолатланган деб ўйлашга ҳаққингиз йўқ. Мавритания билан ўйинда содир бўлган воқеа бошқа қайтарилмаслиги керак. Сиз яхши ёки ёмон ўйнашингиз мумкин, лекин айрим нарсаларга асло йўл қўйиб бўлмайди. Футболчилар ўзаро гаплашиб олишди ва ҳаммасини тушунишди. Бугунги иштирокдан кўнглим тўлди», — дея Скалонининг сўзларини келтирмоқда AlbicelesteTalk.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида аргентиналиклар Жазоир, Австрия ва Иордания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Киритилди: 13:28, 01.04.2026.
Ўқилди: 875 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик