Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

"У ҳозир энг яхшиси": Фердинанд Рэшфордни Фоден, Палмер ва Гордондан устун қўйди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд ҳужумчи Маркус Рэшфорд «уч шерлар»нинг асосий таркибида майдонга тушиши кераклигини таъкидлади.

«Агар биз Жаҳон чемпионатида муваффақиятга эришишни истасак, Маркус Рэшфорд бошланғич таркибда бўлиши лозим. Ҳозирги вақтда у Англия терма жамоасидаги энг яхши футболчи. Фоден, Палмер ва Гордон рақиб дарвозасига бирорта ҳам аниқ зарба йўллай олишмади. Рэшфорд эса бор-йўғи 19 дақиқа ўйнаб, майдонда кўпроқ фойда келтирди, бунинг ўзи ҳамма нарсани айтиб турибди», — дея Фердинанднинг сўзларини келтиради Touchline нашри.

Маркус Рэшфорд 2016 йилдан буён Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У миллий жамоа сафида жами 70 та ўйин ўтказиб, 18 та гол уришга муваффақ бўлган.

Киритилди: 08:46, 02.04.2026.
Ўқилди: 1108 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик