Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

Фабрицио Романо: "Интер" Бастонини 50 миллион еврога қўйиб юбормайди

Баҳо:
+ | -

Машҳур инсайдер Фабрицио Романо Италия терма жамоаси ва «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастонининг каталонияликлар лагерига ўтиши борасидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Сўнгги кунларда «кўк-анорранглилар»нинг 26 ёшли италиялик юлдузга бўлган қизиқиши ҳақида хабарлар кўпайган эди. Бироқ Романонинг таъкидлашича, ҳозирча икки клуб ўртасида расмий музокаралар бошлангани йўқ.

Шу билан бирга, эксперт ушбу трансфернинг молиявий томонларига тўхталиб ўтди:

«Аниқ нарса шуки, Бастонининг трансфери учун 50 миллион евро етарли бўлмайди. «Интер» ўз етакчисини бундан анча юқори маблағ эвазига қўйиб юбориши мумкин».

Маълумот учун, Бастони «нерадзуррилар» мудофаасининг асосий фигураси ҳисобланади ва унинг Милан клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Ҳозирда унинг бозор қиймати 70-80 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. «Барселона» эса молиявий қийинчиликларга қарамай, мудофаани кучайтириш учун вариантларни кўриб чиқишда давом этмоқда.

Киритилди: 10:26, 02.04.2026.
Ўқилди: 1042 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик