Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

Локателли Италия терма жамоасининг ЖЧ-2026 дан қуруқ қолганига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли «скуадра адзурра»нинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ҳақида фикр билдирди. Ҳал қилувчи ўтиш ўйинида италияликлар Босния ва Герцеговинага имкониятни бой беришди (1:1, пенальтилар бўйича 1:4).

«Кўзларимда ёш, ўзимни бутунлай тугагандек ҳис қиляпман. Жамоа бор кучини берди, мен йигитлар билан фахрланаман. Жаҳон чемпионатига чиқишни истагандик, аммо бу ўхшамади — бу ҳақиқий омадсизлик. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат», — дейилади футболчининг ижтимоий тармоқлардаги хабарида.

Таъкидлаш жоизки, Италия терма жамоаси қаторасига учинчи Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди.

Мундиал 11 июндан 19 июлга қадар Шимолий Америкада бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:51, 02.04.2026.
Ўқилди: 222 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик