Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

“Ўзбекистонлик олмос ва унинг юксалиши” — City Magazine Абдуқодир Ҳусанов ҳақида мақола эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Манчестер Сити” клубига тегишли City Magazine нашри клубнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида мақола эълон қилиб, унинг жамоа сафидаги ривожи ва ўзига хос жиҳатларига тўхталди.

Ҳусанов ушбу журналга берган интервьюсида 2025 йилнинг январь ойидаги дебютидан сўнг, қандай қилиб Европанинг энг истиқболли ҳимоячиларидан бирига айлангани ҳақида сўзлаб берди. Ҳусанов, шунингдек, “шаҳарликлар” мухлисларининг унга бўлган меҳри ва жамоага яна бир бор Европа қироли бўлишда қандай ёрдам бермоқчи эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

Таъкидланишича, Абдуқодирнинг “Сити” мухлислари орасида машҳурликка эришиш суръати унинг майдондаги тезлигидан кам эмас. “Шаҳарликлар” таркибида юқори даражадаги ҳимоячилар кўп бўлишига қарамай, ўзбекистонлик футболчининг қисқа вақт ичида жамоада муҳим фигурага айланиши эътиборга молик.

Замонавий футболда мухлисларни ҳаяжонга соладиган ҳимоячилар кам учрайди. Бироқ Ҳусанов ҳар ўйинда аниқ “подкат”лар, тўпни олиб қўйиш ва рақиб қарши ҳужумларини бартараф этиш орқали бир неча бор мухлисларни ўринларидан туришга мажбур қилмоқда. Унинг тезлиги айрим вазиятларда Кайл Уокер билан тенглашса, айрим ҳолатларда ундан устун экани қайд этилади.

22 ёшли ҳимоячи аллақачон етук футболчига хос кўплаб сифатларга эга. Шунга қарамай, у ҳали ҳам жамоадошлари — Рубен Диаш, Йошко Гвардиол, Натан Аке ва Жон Стоунс каби тажрибали футболчилардан ўрганишда давом этмоқда.

Премьер Лигадаги илк ўзбекистонлик

2025 йил январь ойида “Манчестер Сити”га қўшилган Ҳусанов Англия Премьер Лигасида тўп сурган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихга кирди. Орадан кўп ўтмай, у Англияда соврин ютган биринчи ўзбек футболчисига ҳам айланди.

Дастлабки учрашувларда тил муаммоси ва ҳаяжон сабабли “Челси”га қарши баҳсда қийинчиликларга дуч келган футболчи кейинги ўйинларда барқарорлик намойиш этди. Ҳусанов дебют учрашуви ҳақида шундай деган:

“Мен хотиржамликни сақладим. Ўйингача бир ойлик танаффусим бор эди ва жамоа билан атиги бир марта машғулот ўтказгандим. Пепдан жуда миннатдорман – у мен билан индивидуал ишлади ва ўйиннинг ҳар бир деталини тушунтириб берди. Биз босқичма-босқич ишлаяпмиз”.

Мураббийлар ва экспертлар эътирофи

Машҳур мутахассис Арсен Венгер Ҳусанов ҳақида шундай фикр билдирган:

“Мураббийлар у каби футболчиларни яхши кўришади – ортиқча манманликсиз ва драмасиз, соф ҳимоя”.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола эса футболчининг ривожланишини алоҳида таъкидлади:

“У инглиз тилида Уилям Шекспир каби гапирмаслиги мумкин, лекин борган сари яхшиланмоқда. У жуда ақлли футболчи”.

Гвардиола Ҳусановга ҳатто “Реал Мадрид”га қарши муҳим учрашувларда ҳам ишонч билдирди.

Журналист Ҳенрй Уинтер эса уни “ўзбек жангчимиз” дея таърифлаб, футболчининг характерига юқори баҳо берди.

“Ўзбекистонлик олмос”нинг кўрсаткичлари

The Athletic нашри Ҳусановни дунёнинг энг етарлича баҳоланмаган футболчилари рўйхатига киритган. Унинг асосий устунликлари сифатида тезлик, ўйинни ўқиш қобилияти ва тўп учун агрессив кураш олиб бориши қайд этилган.

Францияда у “танк” лақаби билан танилган бўлса, Ўзбекистонда “поезд” номи билан машҳур.

Собиқ жамоадоши Кевин Дансо унинг салоҳиятини юқори баҳолаб, “Агар Ҳусанов топ-лигадан чиққанида, унинг нархи 100 миллион евро бўларди”, деган эди.

Шунингдек, футболчи январь ва март ойларида “Etihad”да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Келажак мақсадлари

Яқинда ота бўлган Абдуқодир Ҳусанов клуб билан катта муваффақиятларга эришишни мақсад қилган.

“Ушбу клубда ўйнаётганимдан фахрланаман. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши биз учун жуда муҳим. Уларга кўпроқ совринлар совға қилишни истаймиз. Менинг орзум – жамоа билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш”, дейди Ҳусанов.

Шунингдек, Ҳусановнинг исми маъносига алоҳида урғу берилиб, унинг кўрсатаётган ўйини бунга тўлиқ мос келиши таъкидланган.

“Абдуқодир исми ўзбек тилида "қудратли", “ҳамма нарсага қодир" деган маъноларни англатади. Унинг бугунги ўйинлари эса бу ном бежиз танланмаганини яна бир бор тасдиқламоқда”, дейилади мақола якунида.

Маълумот учун, жорий мавсумда ўзбекистонлик футболчи барча турнирлар доирасида 29 та ўйин ўтказди. 2025 йил февраль, 2026 йил январь ва март ойи якунларига кўра, у “шаҳарликлар”нинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:02, 02.04.2026.
Ўқилди: 1012 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик