Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

FIFA ЖЧ-2026 финали учун чипталар нархини қарийб 11 минг долларгача оширди

Баҳо:
+ | -1

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) техник носозликлар туфайли тўхтаб қолган сотувлар қайта тиклангач, 2026 йилги жаҳон чемпионати финали учун чипталар нархини сезиларли даражада оширди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

Қуръа ташлаш маросимидан сўнг, декабрь ойида финал ўйини учун энг қиммат чипталар 8 680 доллар этиб белгиланган эди. Янгиланган нархларга кўра, 19 июль куни АҚШнинг Ист-Ратерфорд шаҳрида бўлиб ўтадиган финал баҳси учун максимал нарх 10 990 долларга етди.

Шунингдек, бошқа тоифадаги чипталар нархи ҳам кўтарилган:

2-тоифа: 5 575 доллардан 7 380 долларгача;
3-тоифа: 4 185 доллардан 5 785 долларгача ошган.

11 июнь куни Мехикода ўтказиладиган Мексика ва ЖАР терма жамоалари ўртасидаги очилиш ўйини чипталари эса 2 985 доллардан (аввал 2 355 доллар эди) сотилмоқда.

Европа футбол мухлислари ассоциацияси (FSE) ушбу нархларни “товламачилик” деб атади ва чипталар сотувини зудлик билан тўхтатишга чақирди. Ташкилот Европа истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш гуруҳи билан биргаликда FIFA устидан Еврокомиссияга шикоят йўллаган. Шикоятда ташкилот чипталар савдосидаги монополиядан суиистеъмол қилаётгани таъкидланган.

FIFA ҳозирча бешинчи босқич доирасида барча 104 та ўйин учун чипталар тўлиқ чиқарилмагани, улар босқичма-босқич сотувга қўйилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ—2026 тарихда илк бор 48 та жамоа иштирокида ва учта давлат (АҚШ, Канада, Мексика) ҳудудида бўлиб ўтади. Мусобақа 11 июндан 19 июлга қадар давом этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:12, 02.04.2026.
Ўқилди: 748 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4335]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2352]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2207]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2182]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2055]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1943]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1872]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1501]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1448]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик