Кириш Регистрация

"Арсенал" Жезуснинг ўрнига "Реал" ҳужумчисини олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқишлари доирасига тушди.

Sportsboom нашрининг хабар беришича, «канонирлар» келаётган ёзда Габриэль Жезусни 25 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Инглиз гранди раҳбарияти бразилиялик футболчининг ўрнига «Реал»да доимий ўйин амалиётига эга бўлмаётган Гарсияни таклиф этиши мумкин. Испаниялик ҳужумчига шунингдек, «Ньюкасл» ҳам даъвогарлик қилмоқда, бироқ «қарғалар»нинг фаоллиги Ник Вольтемаде билан хайрлашиш-хайрлашмасликларига боғлиқ бўлади.

Transfermarkt порталида Гонсало Гарсиянинг тахминий қиймати 30 миллион еврони ташкил этади, унинг «қироллик клуби» билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда 22 ёшли форвард «қаймоқранглилар» сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:23, 03.04.2026.
Ўқилди: 1626 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик