Кириш Регистрация

«Сити» Гвардиола ўрнига учта асосий номзоддан бирини танлайди

Баҳо:
+ | -

Испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола 2025/2026 йилги мавсум якунида «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкин.

The Telegraph журналистларининг хабар беришича, «шаҳарликлар» раҳбарияти жамоа учун янги устоз қидиришни бошлаб юборган. Инглиз топ-клуби бош мураббийлигига номзодлар рўйхатидан қуйидаги мутахассислар жой олган: Хаби Алонсо, Энцо Мареска ва Венсан Компани.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола 2016 йилнинг ёзидан буён «Манчестер Сити» бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охирида ниҳоясига етади.

Испаниялик мутахассис қўл остида «шаҳарликлар» олти бор Англия Премьер-лигаси чемпионлигини қўлга киритган.

Киритилди: 11:40, 03.04.2026.
Ўқилди: 1137 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик