Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Неймар ЖЧга бормайди. Анчелоттида мундиал учун таркиб аниқ

Баҳо:
+ | -

“Сантос” клуби ҳужумчиси Неймар Карло Анчелотти томонидан 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун Бразилия терма жамоасининг якуний рўйхатига киритилмади.

Ушбу маълумот Милан шаҳрида ўтказилган италиялик собиқ мураббий Арриго Саккининг 80 йиллик юбилейида иштирок этган бразилиялик журналист Лаэрсио Рома томонидан сиздирилган.

Қайд этилишича, тадбир давомида Саккига шахсан Анчелоттининг ўзи қўнғироқ қилиб уни табриклаган.

Стол атрофидагилар жумладан, Газзетта делло Спорт журналисти ҳам Анчелоттининг Бразилиядаги ишидан жуда мамнун эканлиги, бироқ Неймар атрофидаги улкан баҳс-мунозараларни тушунмаётгани ҳақидаги сўзларини эшитишган.

Ҳар иккала мураббий ҳам ҳужумчининг терма жамоадаги вақти аллақачон ўтиб бўлган, деган фикрда якдил экани маълум бўлган.

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, ҳозирда 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун Бразилия миллий жамоаси қайдномасидаги икки бўш ўринга уч нафар номзод борлиги маълум бўлган эди.

ESPN нашри хабарига кўра, жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти 26 кишилик рўйхат учун 24 нафар ўйинчини аллақачон танлаб бўлган. Фақат бирор футболчининг жароҳати сабабли рўйхат ўзгариши мумкин.

Манбага кўра, ярим ҳимоячи Лукас Пакета (“Фламенго”) ҳамда ҳужумчилар Эндрик (“Лион”) ва Игор Тиаго (“Брентфорд”) мундиалда иштирок этиши мумкин.

Дарвозабонлар:
Алиссон (“Ливерпуль”)
Эдерсон (“Фенербахтче”)
Бенту (“Ал-Насср”)

Ҳимоячилар:
Маркиньос (ПСЖ)
Габриэль Магаляеш (“Арсенал”)
Эдер Милитао (“Реал”)
Уэсли (“Рома”)
Данило (“Фламенго”)
Алекс Сандро (“Фламенго”)
Лео Перейра (“Фламенго”)
Бремер (“Ювентус”)
Дуглас Сантос (“Зенит”)

Ярим ҳимоячилар:
Каземиро (“Манчестер Юнайтед”)
Бруно Гимарайнш (“Ньюкасл”)
Фабиньо (“Ал-Иттиҳод”)
Андрей Сантос (“Челси”)
Данило Сантос (“Ботафого”)

Ҳужумчилар:
Эстевао (“Челси”)
Винисиус Жуниор (“Реал”)
Матеус Куня (“Манчестер Юнайтед”)
Луис Энрике (“Зенит”)
Габриэль Мартинелли (“Арсенал”)
Жоао Педро (“Челси”)
Рафинья (“Барселона”)

Италиялик мутахассис дарвозабонлар ва ҳимоячилар рўйхатини тасдиқлаб бўлган, аммо яна икки нафар ҳужумчини чақириш ёки бир нафар ҳужумчи ҳамда бир нафар ярим ҳимоячи танлаш борасида ҳали қарорга келмаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:01, 03.04.2026.
Ўқилди: 3465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6582]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4554]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3085]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [2913]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [2856]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2119]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [1879]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1813]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1777]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [1754]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик