Кириш Регистрация

«Барселона» Бастони трансфери бўйича «Интер»га илк расмий таклифини юборди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Италиянинг «Интер» клуби билан марказий ҳимоячи Алессандро Бастони трансфери бўйича музокараларни бошлади. FCInter1908 нашрининг Sport Mediaset’га таяниб хабар беришича, «нерадзуррилар» раҳбарияти Каталония клубидан илк таклифни қабул қилиб олган.

Манба берган маълумотларга кўра, «кўк-анорранглилар»нинг дастлабки таклифи 45 миллион еврони ташкил этмоқда. Бироқ «Интер» учун бу маблағ етарли эмас деб топилди — италияликлар Бастони учун камида 60 миллион евро олиш ниятидалар. Клублар ўртасидаги музокаралар давом этади.

Шу билан бирга, аввалроқ хабар берилганидек, футболчининг ўзи Испанияга кўчиб ўтишга розилик бериб бўлган.

Жорий мавсумда 26 ёшли Бастони 35 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва олтита голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 22:29, 03.04.2026.
Ўқилди: 2221 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик