Кириш Регистрация

Альваро Арбелоа «Реал»нинг чап қанот ҳимояси учун асосий номзодни танлай олмаяпти

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа чап қанот ҳимоячиси позицияси учун асосий танлов борасида ҳали бир қарорга келмади.

Асосий таркибдан жой олиш учун Фран Гарсия, Альваро Каррерас ва Ферлан Менди ўзаро рақобатлашмоқда. Marca нашрининг хабар беришича, испаниялик мутахассис ушбу уч футболчидан исталганига ишонишга тайёр — унда яққол фаворит йўқ. Мавсумнинг ҳал қилувчи қисмида ҳар учала ўйинчи ҳам асосий таркибда синаб кўрилиши кутилмоқда.

Тахминларга кўра, Ла Лиганинг бугунги «Мальорка»га қарши баҳсида «қаймоқранглилар»нинг асосий таркибида Каррерас майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Альваро Арбелоа январь ойида Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаб, бош мураббий лавозимига тайинланган эди.

Киритилди: 12:41, 04.04.2026.
Ўқилди: 1254 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6869]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3325]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3032]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2924]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2105]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1918]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1903]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1799]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1685]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1660]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик