Бугун, 4 апрель куни Англия Кубоги чорак финали доирасида Лондоннинг «Арсенал» клуби «Саутгемптон»га қарши баҳс олиб боради. «Тўпчилар» бош мураббийи, гарчи Кепа Аррисабалага жорий мавсумда асосий дарвозабон бўлмаса-да, ушбу ўйинда дарвозани унга ишониб топширади.
Яқинда испаниялик посбон Англия лига кубоги финалида «Манчестер Сити»га қарши ўйинда (0:2) гол билан якунланган хатога йўл қўйган эди, бироқ бу ҳолат лондонликлар устозининг қарорига таъсир қилмади.
«У ўйнашга тайёр. Мен ҳеч қачон биргина йўл қўйилган хато туфайли футболчига баҳо бермайман ёки қарор қабул қилмайман. У катта тажрибага эга ва фаолияти давомида турли вазиятларни бошдан кечирган», — деди Артета.
Жорий мавсумда Кепа 10 та учрашувда иштирок этди ва уларнинг тўрттасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.













