Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор 3-1 ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Леванте
04/04 18:00 Қизилқум 0-4 Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло 2-1 Кальяри
04/04 19:15 Сурхон 2-1 Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Каспаров ва Карлсен эътирофи: Жавоҳир Синдоровнинг Номзодлар турниридаги иштироки шахмат юлдузларини ҳайрон қолдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров FIDE Номзодлар турнирининг 5-турида ўзининг мусобақадаги тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. Қора доналарда ҳаракат қилган спортчи дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири, FIDE рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Ҳикару Накамурани мағлубиятга учратди.

Ушбу ғалабадан сўнг Синдаров ўз ҳисобидаги очколар сонини 4,5 тага етказиб, турнир жадвалидаги яққол пешқадамлигини янада мустаҳкамлади. Шунингдек, мазкур натижа эвазига Жавоҳир онлайн рейтинг жадвалида дунёнинг топ-5 шахматчиси қаторига кирди.

Унинг бундай ёрқин ўйинига ўз даврининг энг кучли шахматчиларидан бири, 13-Жаҳон чемпиони Гарри Каспаров юқори баҳо берди. У Синдаровнинг натижаларини “ақл бовар қилмас даражада” деб атаб, кучли стартдан кейинги психологик ишонч омили ҳал қилувчи аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Каспаровнинг фикрича, ўйинчи ўз сезгисига тобора кўпроқ ишона бошлайди ва бу жараёнда сезги ҳам, натижа ҳам бир-бирини кучайтиради. Шу билан бирга, рақиблар ҳам унга қарши ўйнар экан, ўзларига бўлган ишончни йўқота бошлайди.

Айни вақтда дунёнинг биринчи рақамли гроссмейстери Магнус Карлсен ҳам Синдаровнинг ўйинларини диққат билан кузатмоқда. У “Grenke Chess Festival”даги иштирокидан сўнг ўзбекистонлик шахматчининг партияларини таҳлил қилишини маълум қилди. Карлсен Синдаровни турнирнинг “яширин фаворитларидан бири” сифатида баҳолаб, унинг 5 партиядан 4,5 очко жамғарган стартини ҳеч ким кутмаганини очиқ айтди.

Мағлубиятдан сўнг Ҳикару Накамура ўз ўйинига батафсил изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, мазкур позиция Номзодлар турниридан олдин тайёрланган бўлса-да, ҳал қилувчи 12…0-0 юриши тайёргарлик материалларида эътибордан четда қолган. Гроссмейстер бу ҳолатни ўзининг ҳам, секундантининг ҳам хатоси сифатида баҳолади.

Накамура таъкидлашича, ушбу кам учрайдиган вариант топ даражадаги ўйинларда деярли қўлланмайди, бироқ айнан шу юриш тахтада пайдо бўлгач, у муҳим қарор қабул қилишда иккиланиб қолган. Шундан сўнг у 13-h4 юришини танлашдан олдин деярли бир соат ўйлаган. Аслида у Ne4 (от e4 юриши) ва h4 вариантлари орасида танлов қилган, бироқ якунда хато йўлни танлаганини тан олди.

Америкалик гроссмейстернинг фикрича, позиция ниҳоятда кескин бўлган ва у иккита пиёдани қурбон қилишга мажбур бўлган. Бундай вазиятда рақиб яхши тайёрланган бўлса, ўйнаш жуда мураккаблашади. Накамура ҳатто бундай ҳолатда Магнус Карлсен ҳам қийинчиликка дуч келиши мумкинлигини қайд этди.

Якунда у мазкур мағлубиятни аламли деб атар экан, партия давомида вазиятни тубдан ўзгартириш имконияти бўлганига ишонмаслигини билдирди. Унинг фикрича, асосий сабаб — айнан битта муҳим юришга тайёргарлик етарли бўлмаганидир.

Яна бир қизиқарли факт, турнир аввалида Жавоҳирнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 15 фоизга баҳоланган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 70 фоизга етган.

Бугун, 4 апрель куни бўлиб ўтадиган олтинчи турда у қора доналарда Жаҳон Кубоги финалидаги рақиби, хитойлик Вей Ига қарши дона суради.

Маълумот учун, 2026-йилги Номзодлар турнири 29 мартдан 15 апрелга қадар Кипрда ўтказилмоқда. Унда дунёнинг энг кучли саккиз нафар гроссмейстери иштирок этмоқда. Шахматчилар икки даврада (14 тур) шахмат тожи учун кечадиган баҳсда амалдаги Жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши баҳс олиб бориш учун курашмоқда. Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 500 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:00, 04.04.2026.
Ўқилди: 585 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик