Кириш Регистрация

Бруну Роналдунинг «МЮ»га қайтишини ёдга олди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва Португалия терма жамоаси юлдуз ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Саудия Арабистони чемпионатида «Ан-Наср» шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюрти Криштиану Роналдуга бўлган муносабати ҳақида гапириб берди.

«Криштиану мен учун намунадир. У «қизил иблислар» сафида тўп сурган вақтида «Олтин тўп»ни қўлга киритган. Роналду клубга қайтган кунни ҳамма эслаб қолади. Бу унутилмас лаҳза эди. Ўшанда «Олд Траффорд»да ажойиб муҳит ҳукм сурганди», — дея португалиялик футболчининг сўзларини келтиради ESPN.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану 2021 йилда «Манчестер Юнайтед»га қайтган эди. 2022 йилнинг ноябрь ойида томонлар ўзаро келишувга асосан ҳамкорликни тўхтатишган.

Киритилди: 13:12, 05.04.2026.
Ўқилди: 763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик