Кириш Регистрация
05/04 00:00 Атлетико 1-2 Барселона
05/04 17:00 Хетафе 2-0 Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе 1-2 Болонья
05/04 19:15 Валенсия 2-3 Сельта
05/04 21:00 Пиза 0-1 Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо 1-0 Севилья
05/04 23:45 Интер 5-2 Рома
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе - Комо
06/04 18:00 Лечче - Аталанта
06/04 21:00 Ювентус - Женоа
06/04 23:45 Наполи - Милан
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Де Йонгнинг тикланиш муддати чўзилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини ўтамоқда. 28 ёшли футболчи тизза ости пайидаги жароҳати сабабли февраль ойи охиридан бери майдонга тушмаяпти.

Que T'hi Jugues хабарига кўра, нидерландиялик футболчи Чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши дастлабки баҳсгача сафга қайтишга улгурмайди. Хавбекнинг қайдномага қайтиши Ла Лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган «Эспаньол»га қарши ўйинга режалаштирилган, бироқ ушбу учрашувда ҳам бош мураббий Ханс-Дитер Флик футболчини асраши мумкин.

Шанба куни «кўк-анорранглилар» чемпионат доирасида сафарда «Атлетико»ни мағлуб этишди (2:1). Чоршанба куни Чемпионлар лигаси доирасида «матрасчилар» билан уй учрашуви бўлиб ўтади, «Эспаньол»га қарши дерби эса 11 апрелга белгиланган.

Киритилди: 13:41, 05.04.2026.
Ўқилди: 421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик