Кириш Регистрация

Асенсио нега «Реал»дан кетганини айтди

Баҳо:
+ | -

«Фенербахче» ярим ҳимоячиси Марко Асенсио «Реал»дан кетгани ҳақида гапириб ўтди.

«Менинг «Реал»дан кетганимми? Мен мураббий ва «Реал» мухлисларига нисбатан катта меҳр-муҳаббат ҳис қилардим, лекин ҳаётимда ва фаолиятимда янги мақсадлар керак эди. Нима бўлганда ҳам, «Реал» — менинг уйим ва у доимо уйим бўлиб қолади, чунки мен болалигимдан «Реал» мухлиси бўлганман.

Мендан тез-тез «Реал» ҳақида сўраб туришадими? Ҳа, «Фенербахче»да ҳам, «Астон Вилла» ва «ПСЖ»да ҳам мендан бу ҳақда сўрашган. Мен уларга «Реал» — дунёдаги энг катта клуб, деб жавоб бераман», — деди Асенсио.

Эслатиб ўтамиз, Марко Асенсио 2015 йилдан 2023 йилгача «Реал» шарафини ҳимоя қилган. У «қаймоқранглилар» сафида жами 286 та ўйинда майдонга тушиб, 61 та гол урган ва 32 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 12:34, 06.04.2026.
Ўқилди: 1335 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик