Кириш Регистрация
05/04 00:00 Атлетико 1-2 Барселона
05/04 17:00 Хетафе 2-0 Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе 1-2 Болонья
05/04 19:15 Валенсия 2-3 Сельта
05/04 21:00 Пиза 0-1 Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо 1-0 Севилья
05/04 23:45 Интер 5-2 Рома
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе - Комо
06/04 18:00 Лечче - Аталанта
06/04 21:00 Ювентус - Женоа
06/04 23:45 Наполи - Милан
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Гнабри Мбаппе ва Винисиуснинг даражасини баҳолади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Серж Гнабри Мадриднинг «Реал» клубига қарши ўйин олдидан Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг ўйинлари ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

Жамоалар Чемпионлар Лигаси чорак финалида тўқнаш келишади. Дастлабки учрашув сешанба куни «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади.

«Мбаппе ва Винисиус — энг кучли футболчилар, бу борада гапиришга ҳожат йўқ. «Реал» жуда сифатли таркибга эга. Бу, айниқса, ҳужум чизиғига тегишли, лекин ҳимояда ҳам, албатта, шундай. Шубҳасиз, Мбаппе ва Винисиус ажралиб туришади, аммо сўнгги пайтларда Браим Диас ҳам ўзини жуда яхши кўрсатмоқда.

Биз эҳтиёткор бўлишимиз ва уларга хоҳлаган ишларини қилишларига йўл қўймаслигимиз керак. Нималарга қодирлигимизни кўрсатишимиз, жамоавий руҳимизни намойиш этишимиз лозим. Шу билан бирга, менинг фикримча, ўз ўйинимизни кўрсатиш жуда муҳим — бизнинг ҳам ўз кучли томонларимиз бор», — дея «Diario AS» Гнабрининг сўзларини келтирмоқда.

Баҳс Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. Жавоб учрашуви 15 апрель куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:48, 06.04.2026.
Ўқилди: 264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик