"Реал" устози Альваро Арбелоа Чемпионлар Лигаси доирасида "Бавария"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан Килиан Мбаппенинг жамоа ўйинига таъсири ҳақидаги саволга жавоб берди.
— Мен учун фақат ўз фикрим муҳим ва Мбаппедек футболчига эга бўлиш — бу катта омад. "Реал"га қарши ўйнашга мажбур бўлган ҳимоячиларга раҳмим келади, — деди "қаймоқранглилар" мураббийи ўйин олдидан.













