Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

«Милан» афсонаси «Интер»нинг март ойидаги пасайиши сабабини айтди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби собиқ футболчиси Алессандро Костакуртанинг фикрича, «Интер»нинг март ойидаги натижаларида кузатилган бироз пасайиш фақатгина аргентиналик Лаутаро Мартинеснинг йўқлиги билан боғлиқ. У Лаутарони клубнинг энг муҳим ўйинчиси деб ҳисоблайди.

«Мен аввал ҳам айтганман — чемпионатда интрига қайтди деб бўлмайди, чунки «Интер» бунга асос бергани йўқ. Улар Лаутаро Мартинеснинг қайтишини кутишди. У А Сериянинг энг яхши футболчиси эмасдир, лекин ўз жамоаси учун энг муҳим ўйинчи ҳисобланади», — дея Костакуртанинг сўзларини келтиради fcinter1908.it нашри.

Аргентиналик ҳужумчи 2018 йилдан буён миланликлар сафида тўп суриб келмоқда ва клуб билан биргаликда икки бор Италия чемпионига айланган.

Киритилди: 11:52, 07.04.2026.
Ўқилди: 352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик