Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Конте «Наполи»нинг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Наполи» устози Антонио Конте жамоасининг кетма-кет иккинчи бор скудеттони қўлга киритиш имкониятларини баҳолади. А Сериянинг 31-туридан сўнг неаполликлар «Интер»дан 7 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб туришибди.

«Биз реалист бўлишимиз керак. Бирорта ҳам хатога йўл қўймаслигимиз ва шу билан бирга, «Интер» бир эмас, бир неча бор қоқилишидан умид қилишимиз лозим. «Интер» қайд этаётган натижаларни ҳисобга олсак, бунинг эҳтимоли пастдек туюлади. Уларда жуда кучли таркиб бор, улар ҳақли равишда пешқадамлик қилмоқдалар. Биз эса шунчаки «газ педалидан оёғимизни олмаслигимиз» (суръатни пасайтирмаслигимиз) керак.

Биз скудеттони охиригача ҳимоя қиламиз. Кўп ойлар давомида бунинг уддасидан чиқа олмагандик, аммо ҳозир ўз тақдиримизни яна қўлимизга олдик ва баландпарвоз баёнотларсиз шу руҳда давом этмоқчимиз.

Чемпионлар лигаси йўлланмасини ҳали қўлга киритиш керак. Бу биз учун фундаментал мақсаддир, чунки ушбу турнирда иштирок этишнинг молиявий фойдаларини ҳамма яхши билади», — деди Конте.

Киритилди: 13:13, 07.04.2026.
Ўқилди: 708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик