«Манчестер Юнайтед» таянч ярим ҳимоячиси Мануэль Угартени сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, инглиз клуби Уругвай терма жамоаси аъзосини "ПСЖ"дан таклиф қилиш учун 50 миллион фунт стерлинг сарфлаган эди, бироқ бу трансфер ўзини оқламади.
Угарте ўзининг иккинчи мавсумида асосан захира ўйинчисига айланиб қолди ва Англия Премьер-лигасида бор-йўғи етти бор асосий таркибда майдонга тушди. «Юнайтед» келаётган ёзда, ҳатто жамоани Каземиро тарк этаётган бўлса-да, ярим ҳимоячи билан хайрлашишга тайёр. Хабар қилинишича, футболчига Туркия ва Италия клублари қизиқиш билдирмоқда.
Угарте 2024 йилнинг ёзидан бери манкунианликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда уругвайлик футболчи барча турнирларда 23 та ўйинда иштирок этди, бироқ бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга ошира олмади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.













