Кириш Регистрация
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина 0-0 Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано 3-3 Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа 0-2 Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо 1-2 Эльче
26/04 21:00 Торино 2-2 Интер
26/04 21:30 Осасуна 2-1 Севилья
26/04 23:45 Милан 0-0 Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф

Спаллетти: «А Сериядаги 300-ғалаба мен учун нимани англатади? Бу менинг анча қариб қолганимни англатади»

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти А Серия 31-тури доирасидаги «Дженоа» устидан қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«А Сериядаги 300-ғалаба мен учун нимани англатади? Бу менинг анча қариб қолганимни англатади (кулади).

Йўқ, жамоа иккинчи бўлимда чарчаб қолгани йўқ. Кеча ва ўтган куни биз машғулот ўтказмадик. Футболчилар терма жамоалардан қайтишди, уларда икки кун дам олиш вақти бўлди, кейин эса бор-йўғи бир яримта машғулот ва танаффус. Улар майдонга шунчаки чигалёзди машқларини бажариш учун тушишди. Чарчоқ йўқ эди, шунчаки баъзида ўзингнинг энг яхши ҳолатингда эмаслигингга кўникиб қоласан.

Мен бу ерда аллақачон олти-етти ойдан бери ишлаяпман ва ҳалигача нима билан тўқнаш келаётганимни охиригача тушуниб етганим йўқ. Биринчи ва иккинчи бўлимдаги ўйин бутунлай фарқли бўлиши керак эмас... Агар бирор воқеа юз берса — футболда эса ҳамма нарса шундай лаҳзаларга боғлиқ — масалан, пенальти белгиланса, ўйин бутунлай бошқача тус олиб кетади», — дея Спаллеттининг сўзларини келтирмоқда Calciomercato.

Ушбу учрашувда «Ювентус» таркибида Бремер (4-дақиқа) ва Маккенни (17-дақиқа) гол уриб, жамоасига ишончли ғалабани тақдим этишди.

Киритилди: 14:39, 07.04.2026.
Ўқилди: 485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик