Кириш Регистрация

Мирча Луческунинг ўғли отасининг соғлиғи борасида илк бор баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Мирча Луческунинг ўғли Рэзван Луческу рафиқаси Нели ва ўғли Матей билан биргаликда 80 ёшли мутахассис ётган шифохонага етиб келди. Эслатиб ўтамиз, мураббий оғир аритмиянинг навбатдаги хуружидан сўнг сунъий кома ҳолатига ўтказилган эди.

«Бу жуда оғир дамлар ва мен ҳаммадан бу вазиятга ҳурмат билан қарашни сўрайман. Барча зарур маълумотлар тиббий ходимлар томонидан расмий манбалар орқали тақдим этиб борилади», — дея Рэзваннинг сўзларини келтирмоқда Gazeta Sporturilor.

Шифокорларнинг маълумотларига кўра, собиқ мураббийнинг аҳволи барқарор оғирлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3 апрель куни Луческу ўткир миокард инфарктини бошдан кечиргани маълум бўлган эди. Ўша куни уни шифохонадан чиқариш режалаштирилган эди, чунки у 29 март куни Руминия терма жамоаси қароргоҳида аҳволи ёмонлашгани сабабли госпитализация қилинганди.

Шунингдек, 2 апрель куни Руминия футбол федерацияси Мирча Луческунинг миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимидаги фаолияти якунланганини расман эълон қилган эди.

Киритилди: 14:55, 07.04.2026.
Ўқилди: 821 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик