Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Киммих Италиянинг ЖЧ-2026'дан қуруқ қолганига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси/ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих Италия терма жамоасининг муваффақиятсизлиги — жамоанинг ЖЧ-2026 га чиқа олмагани ҳақида фикр билдирди. Афтидан, Киммихга бу саволни италиялик журналист берган.

"Италия кетма-кет учта жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди, бироқ бу орада сизлар Европа чемпиони бўлдингиз. Биз эса [Германия терма жамоаси] охирги 10 йил ичида фақатгина битта Конфедерациялар кубогини қўлга киритдик, холос. Эҳтимол, мен бу саволга жавоб бериши керак бўлган энг тўғри одам эмасдирман, лекин мен доим сизларнинг жаҳон ва Европа чемпионатларида ўйнашингизга умид қиламан. Италия — ажойиб футболчиларга эга бўлган буюк мамлакат, мен уларни мундиалда кўришни истардим. Шу сабабли, воқеалар бундай тус олганидан хурсанд эмасман", — дея Киммихнинг сўзларини келтиради The Touchline.

Эслатиб ўтамиз, Италия охирги марта 2014 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этган эди.

Киритилди: 16:43, 07.04.2026.
Ўқилди: 646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик