"Арсенал" "Байер" ҳужумчиси Кристиан Кофанени ўз сафига қўшиб олмоқчи, деб хабар берди журналист Кристиан Фалк.
Манбага кўра, тез орада инглизлар 19 ёшли камерунлик футболчининг трансферини расмийлаштириш учун расмий қадамлар қўяди. Келишув суммаси 65 миллион еврони ташкил этиши мумкин. Шунингдек, футболчига "Бавария" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Кофане 2025 йилнинг июлидан бери "Байер"да ўйнамоқда. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. У 2025/26-йилги мавсумда 40 та ўйинда 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳолаган.













