Ҳужумчи Ферран Торрес катта эҳтимол билан шу ёзда "Барселона"ни тарк этади.
ElNacional.cat нашрининг хабарига кўра, Каталония клуби ҳужумчига жорий мавсум якунланганидан кейин сотилиши ҳақида расман маълум қилган. Футболчи "кўк-анорранглилар"нинг келажакдаги лойиҳаси режаларига кирмайди. Бу Торреснинг жорий йилдаги маҳсулдорлиги пасайиб кетгани билан боғлиқ. Ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга "Ньюкасл", "Астон Вилла" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда. "Барселона" Торреснинг сотувидан 35 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Жорий мавсумда Ферран Торрес "Барселона" сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг Каталония клуби билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.













