Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

"Бавария" футболчиси: "Ўзимдан норозиман"

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ярим ҳимоячиси Александр Павлович Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида Мадриднинг "Реал" клубига қарши кечган биринчи ўйиндаги ҳаракатларига баҳо берди. 21 ёшли футболчи 93-дақиқагача майдонда ҳаракат қилди ва мюнхенликларнинг "Сантьяго Бернабеу"да қўлга киритган 2:1 ҳисобидаги ғалабасига ёрдам берди.

"Биринчи бўлимда мен бир нечта ёмон узатмаларни амалга оширдим, ваҳоланки илгари бундай хатоларга умуман йўл қўймасдим. Иккинчи бўлимда ўйиним бироз қовушган бўлса-да, ўз ҳаракатларимдан умуман қониқмадим. Жамоа ажойиб ўйин кўрсатди. Энди бошлаган ишимизни охирига етказиб қўйишимиз керак", — дея журналист Керри Хау Павловичнинг ўйиндан кейинги интервьюсидан иқтибос келтирмоқда.

"Реал" дарвозасига голларни Луис Диас ва Харри Кейн киритишди, Мадрид клубининг ягона жавоб тўпига эса Килиан Мбаппе муаллифлик қилди.

Киритилди: 14:47, 08.04.2026.
Ўқилди: 956 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик