Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

AS Арбелоа ва Асенсио ўртасидаги можаро сабабини очиқлади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа ҳамда ҳимоячи Рауль Асенсио ўртасида можаро юз берди.

Бу ҳолат футболчи 11 март куни бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси 1/8 финалида «Манчестер Сити»га қарши илк учрашувда (3:0) асосий таркибга киритилмаганини билганидан сўнг юзага келган. Асенсио ўзини асосий таркибда ўйнашга муносиб деб ҳисоблаган, чунки ўтган мавсумда «шаҳарликлар»га қарши ўйинларда яхши иштирок этган. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

Манбага кўра, Асенсио шахсан Арбелоага ўз норозилигини билдирган ва мураббий буни интизомсизлик сифатида баҳолаган. Суҳбат давомида 23 ёшли ҳимоячи бир неча бор бошқа футболчилар йўқлиги сабаб жароҳат билан ҳам майдонга тушганини таъкидлаган.

Қайд этилишича, кейинчалик Асенсио «Реал» мураббийидан узр сўраган, аммо бу унга кўпроқ ўйин амалиёти берилишига олиб келмаган. Ҳозирча «қаймоқранглилар» тарбияланувчисининг клубдаги келажаги ноаниқ бўлиб қолмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 06:04, 10.04.2026.
Ўқилди: 1877 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик