Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Карвахаль "Реал"нинг ёш иқтидор эгасини жиддий жароҳатлади

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Реал» клуби машғулотларининг бирида кўнгилсиз ҳодиса юз берди.

Topskills Sports UK хабарига кўра, жамоа фахрийси Даниэль Карвахаль ижро этган қўпол "подкат" натижасида 19 ёшли Виктор Вальдепеньяс жиддий жароҳат олган. Бу воқеа февраль ойида, «қаймоқранглилар» 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган Ла Лига доирасидаги «Осасуна»га қарши ўйиндан бироз аввал содир бўлган. Ёш футболчи тахминан бир ойни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Инсайдерлар 34 ёшли сардорнинг ушбу ҳаракатини «жуда ифлос подкат» дея таърифлашмоқда.

Виктор Вальдепеньяс асосий жамоадаги ўзининг биринчи ва ҳозирча ягона ўйинини ўтган йилнинг декабрь ойида ўтказган эди — ўшанда у «Алавес»га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушган.

Киритилди: 10:24, 10.04.2026.
Ўқилди: 3648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик