Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Арсенал» «Барселона» тарбияланувчисига жиддий қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Сельта»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Оскар Мингеса Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқишлари доирасига тушди.

26 ёшли футболчи мавсум якунланганидан кейин катта эҳтимол билан эркин агентга айланади — унинг муддати тугаётган шартномаси янгиланиши амримаҳол. Журналист Себастьен Видалнинг сўзларига кўра, «тўпчилар» испаниялик футболчининг универсаллигидан ҳайратда ва келаётган ёзда уни жамоага таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, Премьер-лиганинг бошқа вакиллари ҳам ўйинчига қизиқиш билдирмоқда.

Оскар Мингеса — «Барселона» тарбияланувчиси бўлиб, 2022 йилда «Сельта»га ўтишидан олдин айнан шу клуб шарафини ҳимоя қилган. Ҳар икки қанотда ва марказда ўйнаш қобилиятига эга бўлган латераль жорий мавсумда 38 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва олтита голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 10:40, 10.04.2026.
Ўқилди: 994 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик