Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Альваро Арбелоа «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа Ла Лиганинг 31-тури доирасидаги «Жирона»га қарши ўйин олдидан турнир жадвалидаги ҳолат ва чемпионлик учун кураш ҳақида ўз фикрларини билдирди. Ҳозирда «Барселона» мадридликларни 7 очкога ортда қолдирмоқда.

«Биз учун ҳар бир ўйин жуда муҳим эканлигини тушуниб турибмиз. Агар илгари хато қилишга ҳаққимиз деярли бўлмаган бўлса, ҳозир бу имконият янада камайган. Мақсадимиз — ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Токи имконият бор экан, биз курашамиз. Агар қачондир имконият қолмаса ҳам, барибир худди шундай курашишда давом этамиз. Бу ўзгармайди; биз ким эканлигимизни, кўкрагимиздаги эмблема қандай масъулият юклашини ва талабларни яхши биламиз. Биз бунга тайёрмиз», — деди Арбелоа клуб расмий сайтига.

Киритилди: 15:51, 10.04.2026.
Ўқилди: 700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик