Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Арбелоа: "Мен ротация ҳақида ўйламаяпман"

Баҳо:
+ | -

Сешанба куни «Реал» ўз майдонида «Бавария»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Чемпионлар лигаси чорак финалининг жавоб учрашуви келаси ҳафта Мюнхенда бўлиб ўтади. Бироқ унгача «қаймоқранглилар»ни Испания чемпионати доирасида «Жирона»га қарши баҳс кутмоқда.

Матбуот анжуманида «Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоадан бўлажак Мюнхен сафарини инобатга олиб, таркибда ротация амалга ошириш-оширмаслиги ҳақида сўрашди.

«Мен майдонга тушиб, ғалаба қозонишни истайман. «Мальорка»га қарши ўтган баҳсда, натижадан қатъи назар, мен энг яхшиларни танлаган эдим. Ротация ҳақида ўйлаётганим йўқ. Мураббий сифатида мен учун энг муҳим ўйин — бу навбатдаги баҳс. Мен унга мос таркибни тузаман», — деди Арбелоа.

«Реал» — «Жирона» учрашуви жума, 10 апрель куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 18:31, 10.04.2026.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик