Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Гвардиола чемпионлик учун ягона йўлни айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигаси жорий мавсумидаги чемпионлик пойгаси ҳақидаги саволга жавоб берди.

Айни дамда «шаҳарликлар» турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Арсенал»дан тўққиз очкога ортда қолмоқда.

«Умид қиламанки, биз кўп очко жамғара оламиз. Премьер-лигадаги ҳозирги ҳолатимизда биз барча ўйинларда ғалаба қозонишимиз шарт, акс ҳолда охиригача курашиш имкониятига эга бўлмаймиз. Ҳар бир баҳсда зафар қучишимиз лозим», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради BBC.

12 апрель куни «Манчестер Сити» АПЛнинг 31-тури доирасида ўз майдонида «Челси»ни қабул қилади, орадан бир ҳафта ўтиб эса «Арсенал»га қарши ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушади.

Киритилди: 23:24, 10.04.2026.
Ўқилди: 867 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик