Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Суперлига 6-турининг энг чиройли голи муаллифини аниқлади.
"Сурхон" ҳужумчиси Стефан Чинеду томонидан ОКМК дарвозасига урилган гол турнинг энг чиройли гол деб топилди.
Нигериялик футболчи қайчи услубида рақиб дарвозасини ишғол қилди.













