Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона

Ҳакам Мбаппенинг жарима майдонида йиқилишига икки бор эътибор бермади (+Фото)

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Жирона»га қарши кечган баҳс якунида пенальти ишлай олмади.

Ла Лиганинг 31-тури доирасидаги учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиннинг 88-дақиқасида Мбаппе дарвозабон майдончаси томон ҳаракатланаётганда «Жирона» ҳимоячиси Витор Рейс билан тўқнашиб кетди ва майдонга йиқилди. Оёқлардаги контактдан ташқари, Рейс Мбаппенинг юзига қўли билан ҳам тегиб кетган эди.

«Мадрид» футболчилари пенальти белгиланишини сўрашди, бироқ бош ҳакам Хавьер Альберола Рохас ушбу вазиятда қоида бузилишини кўрмади.

Бунгача, иккинчи бўлим давомида ҳам Мбаппе Алекс Морено билан тўқнашувдан сўнг жарима майдончаси ичида йиқилган эди. Ўшанда ҳам ҳакам вазиятга эътибор бермаган, «Жирона» футболчилари эса франциялик ҳужумчини симуляция учун жазолашни талаб қилишганди.

Киритилди: 02:19, 11.04.2026.
Ўқилди: 2841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик