Кириш Регистрация

Роналду Араб чемпионлар кубогидаги голлари легитимлиги ҳақидаги постга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқдаги мухлислар саҳифасида эълон қилинган, унинг 2023 йилда Араб чемпионлар кубогида урган олти голининг легитимлиги тан олиниши ҳақидаги постга изоҳ қолдирди.

Ҳозирги вақтда ФИФА мазкур мусобақанинг расмий мақомига аниқ таъриф бермагани сабабли, турли статистик сайтларда Роналдунинг голлари бўйича турлича маълумотлар келтирилмоқда. Айрим манбалар португалиялик футболчининг фаолияти давомида 967 эмас, балки 961 та гол урганини кўрсатган.

Мухлислар аккаунтида қуйидагича ёзилган:

«Кўпчилик мендан Криштиану Роналду 2023 йилда «Ан-Наср» сафида ўйнаган Араб чемпионлар кубоги ҳақида сўради. Ушбу мусобақанинг расмий мақоми бор-йўқлиги борасида тушунмовчиликлар туфайли, TNT Sports ва ESPN каби ресурслар ёки Фабрицио Романо каби журналистлар одамларни чалғитди.

Аслида эса, ФИФА бошиданоқ бу титулни расмий деб тан олган. Ушбу соврин, шунингдек, ундаги Криштианунинг голлари ҳам унинг умумий статистикасига қўшилади. Унинг 967 та голидан бирортаси ҳам “ўчирилмайди”.

Менинг маслаҳатим: фактларни текширинг. Интернетда кўрган ҳар бир нарсангизга ишонавераманг — ҳаммаси ҳам ҳақиқат эмас. Баъзида бу шунчаки бир томонлама журналистларнинг ёлғон материаллари бўлиши мумкин».

Роналду эса ушбу пост остида шундай изоҳ қолдирди: «Қабул қилиш — бу фазилат».

Манба: championat.com
Киритилди: 16:04, 11.04.2026.
Ўқилди: 1648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик