Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Гонсало Игуаин: «Реал»дан ортиқ аразим йўқ»

Баҳо:
+ | -

Шу ёзда Мадриднинг "Реал" клубидан Неаполнинг "Наполи" жамоасига ўтган ҳужумчи Гонсало Игуаин энди эски жамоасидан ортиқ аразламаслигини таъкидлаб ўтди. Игуаиннинг сўзларига кўра, у "қироллик клуби"га қарши учрашув ўтказишни сабрсизлик билан кутмоқда.

"Реал"дан кетганимдан кейин ҳеч қандай аразим қолмади. Аксинча, иложи борича тезроқ "Наполи" сафида "Реал"га қарши ўйнашни истаяпман.

Италияга келишимнинг сабаби оддий: мен кўпроқ ўйин амалиётини хоҳладим. Сабаби Жаҳон чемпионати яқин ва мен формада бўлиб туришим керак.

Анчелотти мени қолиш учун кўндиришга уриниб кўрди, лекин мен қарор қабул қилгандим ва уни ўзгартирмадим", дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради "Marca".

Манба: www.football.kulichki.net
Киритилди: 19:32, 24.08.2013.
Ўқилди: 3530 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.