Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Кроос: "Ўйин хаосга айланса, "Реал" дунёдаги энг хавфли жамоа бўлади"

Баҳо:
+ | -

Германиялик афсонавий собиқ футболчи Тони Кроос "Бавария" ва Мадриднинг "Реал" жамоалари ўртасидаги яқинда бўлиб ўтган учрашув натижаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Мюнхенда Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида ўтган баҳс 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлган эди.

Экспертнинг фикрича, "Бавария" ўйин тизгинини ўз қўлида ушлаб турган бўлса-да, учрашув якунида "қаймоқранглилар" мувозанатни тиклашга жуда яқин келишган.

"Ўйин ҳужумкор хаос ва ўзаро зарбалар алмашинувига айланиб кетган вазиятда "Реал" — дунёдаги энг хавфли жамоадир. Бу уларга жуда ёқадиган услуб. Айнан шунинг учун ҳам "Реал" ҳисобни тенглаштиришга яқин эди", — деди Кроос Einfach mal luppen кўрсатувида.

Жавоб учрашуви 15 апрель куни Мюнхенда бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:42, 11.04.2026.
Ўқилди: 1487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик