Кириш Регистрация

"Фенербахче" Ла Лигада ўйнаётган собиқ ҳужумчисини қайтармоқчи

Баҳо:
+ | -

Косово терма жамоаси ва Испаниянинг "Мальорка" клуби ҳужумчиси Ведат Мурики Туркиянинг "Фенербахче" жамоасига ўтиши мумкин. Kosovan Football нашри хабарига кўра, "Фенербахче" Мурикини ёзги трансфер ойнаси учун ўз рўйхатига киритган.

Футболчи учун 5–6 миллион евро таклиф қилиниши кутилмоқда. Истанбул клуби раҳбариятининг фикрича, агар "Мальорка" Ла Лигани тарк этса, трансфер жараёни анча тезлашиши мумкин. Ҳозирда жамоа Испания чемпионатида 16-ўринда бормоқда ва хавфли ҳудудда турган "Эльче"дан атиги 2 очко олдинда.

Мурики аввал ҳам, 2019–20 йилги мавсумда "Фенербахче" шарафини ҳимоя қилган. Ўшанда у 36 та ўйинда 17 та гол уриб, 7 та голли узатмани амалга оширган эди. Жорий мавсумда 31 ёшли ҳужумчи 29 та баҳсда 19 та гол ва 1 та ассист қайд этди. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 4,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:15, 11.04.2026.
Ўқилди: 905 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6967]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3378]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3126]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2967]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2129]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1983]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1939]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1932]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1716]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик