Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

ФИФАдан кутилмаган қарор: ЖЧ-2026 чипталари нархи баъзи жойлар учун уч бараваргача ошди

Баҳо:
+ | -

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати бошланишига икки ой қолганда чипталарнинг янги тоифасини — Front Category 1 ва Front Category 2 ни жорий қилди.

Гап қуйи яруснинг биринчи қаторларидаги ўриндиқлар ҳақида кетмоқда. Аввалроқ бу жойлар стандарт биринчи тоифага кирган эди, бироқ энди улар алоҳида ва анча қимматроқ нархда сотувга чиқарилди.

The Athletic нашрининг хабарига кўра, айрим ўйинлар учун бундай чипталар нархи оддий биринчи тоифага нисбатан икки-уч баравар ошган. Масалан:

  • АҚШ — Туркия ўйинига янги тоифадаги чипта 1000 доллар ўрнига 2970 доллар этиб белгиланди.

  • Аргентинанинг Жазоир ва Австрияга қарши ўйинлари учун нарх тахминан 770 доллардан 2300 долларгача кўтарилди.

Кўпчилик мухлисларнинг фикрича, ФИФА энг яхши қаторларни кейинчалик қимматроқ сотиш учун, аввалроқ биринчи тоифа чиптасини сотиб олганларга стадионнинг ноқулайроқ жойларини (бурчаклардан ёки дарвоза ортидан) тақсимлаб берган. Янги тоифанинг пайдо бўлиши бу шубҳаларни янада кучайтирди.

Бундан аввал бундай чипталар ҳақида расман эълон қилинмаган эди. Чипта сотиш порталидаги стадион чизмалари биринчи тоифа эгалари қуйи яруснинг исталган жойидан жой олиши мумкинлиги ҳақида тасаввур уйғотганди. Энди эса энг жозибадор жойлар алоҳида премиум сегментга ажратилгани маълум бўлди.

Ҳозирча ФИФА нима учун бу ўриндиқлар қишда биринчи тоифа чипталарини сотиб олганлар ўртасида тақсимланмагани ва яна қанча бундай чипталар сотувга чиқиши борасида изоҳ бергани йўқ.

Киритилди: 22:52, 11.04.2026.
Ўқилди: 1491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик