Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Ямал Ла Лигада самарадорлик бўйича Мбаппега деярли етиб олди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" вингери Ламин Ямал шанба кунги "Эспаньол"га қарши дербининг (4:1) асосий қаҳрамонига айланди.

18 ёшли футболчи учрашувнинг 9 ва 25-дақиқаларида Ферран Торресга голли узатма етказиб берган бўлса, 87-дақиқада рақиб дарвозасини ўзи ишғол қилди. Шу тариқа, "кўк-анорранглилар"нинг ёш юлдузи ҳисобида Испания чемпионатининг жорий мавсумида 26 та самарали ҳаракат (15 та гол ва 11 та ассист) мавжуд.

Ушбу кўрсаткич бўйича Ла Лигада фақатгина Мадриднинг "Реал" клуби тўпурари Килиан Мбаппе ундан олдинда бормоқда — француз юлдузи 27 та голда (23+4) бевосита иштирок этган. Кучли учликни эса 20 очко (19+1) билан "Мальорка" ҳужумчиси Ведат Мурики якунлаб турибди.

Ҳозирда Ламин Ямал Ла Лиганинг энг яхши ассистентлари пойгасида пешқадамлик қилмоқда, тўпурарлар рўйхатида эса Мбаппе ва Мурикидан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 08:26, 12.04.2026.
Ўқилди: 648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик