Бугун, 12 апрель куни Англия Премьер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми 32-тури доирасида Лондоннинг «Челси» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Баҳс Лондондаги «Стэмфорд Бридж» стадионида ўтказилади.
Учрашувни бош ҳакам Крис Кавана бошқариб боради. Ҳакамнинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 20:30 да янграйди. «Stadion.uz» ушбу жамоалар ўртасидаги охирги бешта ўйин натижаларини тақдим этади.
«Челси» ва «Манчестер Сити» ўртасидаги сўнгги бешта ўйин:
-
АПЛ, 20-тур, 2026 йил 4 январь: «Манчестер Сити» — «Челси» — 1:1;
-
АПЛ, 23-тур, 2025 йил 25 январь: «Манчестер Сити» — «Челси» — 3:1;
-
АПЛ, 1-тур, 2024 йил 18 август: «Челси» — «Манчестер Сити» — 0:2;
-
Ўртоқлик учрашуви, 2024 йил 4 август: «Манчестер Сити» — «Челси» — 4:2;
-
Англия Кубоги, 1/2 финал, 2024 йил 20 апрель: «Манчестер Сити» — «Челси» — 1:0.













