Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

«Ливерпуль» Англия чемпионатида ноёб натижа қайд этди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» Англия чемпионати доирасида ўз уйи — «Энфилд» стадионида 1500-ғалабасини қўлга киритди. Бу ҳақда «қизиллар»нинг расмий сайти хабар бермоқда.

Мерсисайдликлар ушбу тарихий маррани Англия Премьер-лигасининг 32-турида Лондоннинг «Фулхэм» жамоаси устидан қозонилган ғалаба (2:0) орқали забт этишди. «Энфилд»даги илк ғалаба 1892 йилнинг 3 сентябрида қайд этилган бўлиб, ўшанда мерсисайдликлар «Хайер Уолтон» жамоасини 8:0 ҳисобида тор-мор этишган эди.

Айни дамда «Ливерпуль» 52 очко билан Англия юқори дивизиони турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Кейинги турда мерсисайдликлар 19 апрель куни сафарда «Эвертон» билан куч синашадилар. Жамоанинг АПЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви эса 25 апрель куни «Кристал Пэлас»га қарши бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:48, 12.04.2026.
Ўқилди: 624 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик