Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Фернандеш Кейннинг «Бавария»га ўтиш қарорини тўғри деб ҳисоблайди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси ва сардори Бруну Фернандеш ҳужумчи Харри Кейннинг «Тоттенхэм»дан «Бавария»га ўтиш қарорига баҳо берди.

«Агар у «Тоттенхэм»да яна бир ёки икки мавсум қолганида, Премьер-лига тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган бўларди. У афсонага айланармиди ёки йўқми? Албатта, айланарди.

У «Бавария»га ўтишга қарор қилди ва бу тўғри қарор, чунки у совринлар ютиш учун катта имконияти борлигини билади. Ҳозир биз «Тоттенхэм»даги каби кўп гол ураётган Кейн ҳақида гапиряпмиз, лекин энди у совринлар қўлга киритаётгани учун «Олтин тўп»ни ҳам ютиши мумкин», — дея Фернандешнинг сўзларини келтирмоқда The Times.

Кейн 2023 йилнинг ёзидан буён «Бавария»да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 41 та ўйинда иштирок этиб, 49 та гол ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 15:52, 12.04.2026.
Ўқилди: 665 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6815]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [3958]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [3952]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3280]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3146]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3081]

«Реал» АПЛ топ-клуби сотиб олмоқчи бўлган Каррерас учун белгиланган нархни маълум қилди [2763]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2623]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2615]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2564]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик