Райан Шерки АПЛ ассистентлари рўйхатида якка ҳолда иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
«Манчестер Сити» вингери 32-тур доирасидаги «Челси»га қарши ўйинда иккита голли узатмани амалга оширди. У 51-дақиқада Нико О’Райлига, 57-дақиқада эса Марк Гехига пас етказиб берди.
Эндиликда 22 ёшли француз ҳисобида дебют мавсумида 10 та ассист мавжуд. Чемпионатда фақатгина «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ундан кўпроқ — 16 та голли узатма қайд этган.













