Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Кэррик Мартинес, де Лигт ва Доргу бўйича янги маълумотларни очиқлади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Майкл Кэррик «Лидс»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Лисандро Мартинеснинг ҳолати ҳақида тўхталиб ўтди. Даниэль Фарке шогирдларига қарши АПЛ 32-тури доирасидаги баҳс 13 апрель куни бўлиб ўтади, Мартинеснинг ундаги иштироки эса сўроқ остида қолмоқда.

«Уни ҳеч нарсага мажбурлаб бўлмайди. Умумий манзара кейинги ўйиндан муҳимроқ. Биз тўғри қарор қабул қилишимиз ва унинг тайёр эканлигига ишонч ҳосил қилишимиз керак», — дея мураббий сўзларидан иқтибос келтиради BBC.

Шунингдек, Кэррик тиббий штаб Маттейс де Лигтни сафга қайтариш устида ишлаётганини, айни дамда у машғулотларга ҳали тўлиқ тайёр эмаслигини таъкидлади. Патрик Доргу эса якка тартибдаги машғулотларга киришган.

«МЮ» — «Лидс» учрашувининг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 00:00 да янграйди. «Қизил иблислар» 55 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди, уларнинг рақиби эса 33 очко билан ўн бешинчи поғонада бормоқда.

Киритилди: 16:20, 13.04.2026.
Ўқилди: 910 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик