Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Луис Энрике: «Бу баҳс биз учун қопқон бўлиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида «Ливерпуль»га қарши кечадиган жавоб ўйинидан кутилмалари билан ўртоқлашди.

«Ушбу ўйиннинг мураккаблиги айнан шунда — жуда эҳтиёткор бўлиш лозим. Бу ерда яширин хавфлар бор. Бу худди қопқонга ўхшайди. Ҳамма: «Сизлар 2:0 ҳисобида осон ғалаба қозондингиз ва рақибдан анча кучлисиз», деб айтмоқда. Одамлар шундай дейишяпти ва эҳтимол бу тўғридир, билмайман. Аммо вазият жуда тез ўзгариб кетиши мумкин. Биз тайёр бўлишимиз керак.

Биринчи бўлимда гол ўтказиб юборишингиз мумкин ва шу билан ўйин тақдири очиқлигича қолади. Ўйлайманки, биз ушбу баҳсга худди аввалгиларидек тайёргарлик кўришимиз зарур. «Ливерпуль» олдинга интилиши, ҳужум қилиши ва гол уришга ҳаракат қилиши аниқ, аммо мен жамоам қийинчиликларга дуч келишини билишига ишонч ҳосил қилишим керак. Бу осон бўлмайди», — деди испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки учрашувда «ПСЖ» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жавоб ўйини 14 апрель куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 00:00 да (15 апрелга ўтар кечаси) бошланади.

Киритилди: 06:24, 14.04.2026.
Ўқилди: 457 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик